Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Россия суғурта компанияси меҳнат муҳожирларини ижтимоий ҳимоя қилиш лойиҳасини амалга ошира бошлади!

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий ҳаётида қатор ўзгаришлар амалга оширилаётгани мамлакат суғурта бозорида ҳам рақобатни кучайтирмоқда. Суғурта бозорида эса, давлат активлари иштирокида тузилган компаниялар қаторида хорижий ҳамкорлар билан бирга ташкил этилган суғурта компаниялари фаол рақобатлашмоқда, маҳаллий суғурта бозорида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда. 2008 йилда ўз фаолиятини бошлаган ИНГО-Ўзбекистон шундай суғурта компанияси ҳисобланади.

ИНГО-Ўзбекистон ва Россиянинг «Ингосстрах» суғурта компанияси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган янги лойиҳа ишга туширилганини эълон қилди. Компаниялар вакиллари МДҲ мамлакатларининг Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро молия-банк форуми доирасида шу ҳақда баёнот беришди.

Ҳамкор суғурта компаниялари, лойиҳа доирасида, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини суғурталаш механизмини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилишди. Суғурта полиси кутилмаган хасталик ва бахтсиз ҳодисалар, (жароҳатлар, куйиш, ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсизлик ва б.) ҳамда суғурталанган шахснинг вафотини қамраб олади.

Суғурта мажбурияти 10 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бундан ташқари, биринчи тиббий ёрдам, стоматология ёрдами учун харажатларни ҳам ўз ичига олади. Шу билан бирга, суғурталанган шахсни қидириш ва қутқариш, бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмса, маълум бир белгиланган маблағ тўлаш бўйича шартнома 1 ойдан 3 ойгача муддатда тузилиши мумкин.

«Биз меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ва ижтимоий йўналтирилган лойиҳани эълон қилишдан бағоят мамнунмиз. Таклиф қилинаётган суғурта маҳсулоти ватандошларимизнинг бир кор-ҳол рўй берса, кафолатланган тиббий ёрдам ва ҳимояга эга бўлишини англатади», – деди ИНГО-Ўзбекистон бош директори Бахтиёр Ғайбуллаев.

Компаниянинг хорижий муассисларидан бири «Ингосстрах» компанияси бош директори Михаил Волковнинг билдиришича, «Ўзбекистон Ўрта Осиё минтақасида энг тез ўсаётган иқтисодиёти билан суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришда катта истиқбол ва салоҳиятга эга минтақа ҳисобланади».

ИНГО-Ўзбекистон – бизнес манфаатларини комплекс ҳимоя дастурлари ҳамда хусусий шахслар учун суғурта маҳсулотларинниг кенг қамровини ўз ичига олган универсал хизмат портфелига эга бўлиб, Ўзбекистоннинг энг йирик суғуртачиларидан биридир.

Хорижий ва маҳаллий иқтисодиётнинг реал сектори, шунингдек, нефтгаз ва авиация сектори корхоналари томонидан ташкил этилган компания 2008 йилда ташкил этилган.  «Ингосстрах», «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи иштирокида ташкил этилган суғурта компаниясининг бугунги кундаги низом жамғармаси 30 млрд сўм эквивалентини ташкил этмоқда.

«ИНГО-Узбекистан» ЁА – чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ва Компаниянинг асосий акционерлари (95, 02% улуши) «Инвест-Полиcй» АЖ (Россия Федерацияси, «Ингосстрах»

2008 йилдан бошлаб «ИНГО-Ўзбекистон» ОАЖ Ёвропа ва МДҲда жойлашган бир қатор суғурта компанияларини бирлаштирувчи ИНГО Интернатионал суғурта гуруҳига аъзо.

«Аҳбор-Рейтинг» рейтинг агентлиги «ИНГО-Ўзбекистон» суғурта компаниясига 2017 йил охиригача ўтказилган рейтинг мониторинги натижаларидан келиб чиққан ҳолда «ижобий» прогнози билан «узА+» миллий даражадаги тўлов қобилиятини тасдиқлади.

Шу билан бирга, ИНГО-Ўзбекистон суғурта билан боғлиқ барча хизматларни таклиф этади. Қайд этилишича, компания сўнгги йиллар мобайнида барқарор ривожланиш кўрсаткичларини намойиш этмоқда. 2013 йил якунлари бўйича суғурта мукофотлари ҳажми 147 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йил якунига биноан бу рақам 124,5 фоиз бўлган.

Батафсил маълумот учун веб манзилга ўтинг: www.kun.uz/news

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?