Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Автотранспорт суғуртаси

Автомобиль — бу сизнинг толмас ёрдамчингиз ва дўстингиздир, агар унга бирор бир зарар етказилса, у холда сизнинг хамёнингиз, кайфиятингиз ва режаларингиз бузилади. Шубҳасиз, автомобиль сизнинг кимматли харидларингиздан бири булиб, уни йукотиш сиз учун моддий ва рухан огир хисобланади. Автомобилни зарар етиш ва угирлаб кетишдан сугурта килиш сизнинг зарар микдорингизни камайтиришга олиб келади. Суғура полиси руҳий мувозанатни сақлаш ва моддий зарарнинг олдини олишда ёрдам беради.
Бизнинг таклифларимиз:
  • Ҳар қандай уйгунликдаги автотранспорт воситалари, шунингдек унинг қўшимча жиҳозларини суғурта қилиш;
  • Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини ихтиёрий суғурта қилиш;
  • ЙТҲ (йўл-транспорт ҳодисалари)да ҳайдовчи/йўловчиларни бахтсиз ҳодислардан суғурта қилиш.
Бизнинг имкониятларимиз:
  • Автомобил ўғирлангандан, унга зарар етганда ва йук булиб кетганда зарарни қоплаш;
  • Автомобилни бошқарганда учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, мулкига етказилган зарарни қоплаш;
  • Суғурта қилинган автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчилари жабр кўрган ҳолларда компенсация тўлаш;
  • Сақлаш ва транспортда ташиш (эвакуация) бўйича ҳаражатларни қоплаш;
  • Террористик ҳаракатлар оқибатида юзага келган зарарни қоплаш;
  • Тиббий ҳаражатларни қоплаш.
Суғурта қай тарзда тўланади?
Сиз танлаган усулда суғурта бадалларни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
  • Бир вақтнинг ўзида;
  • Босқичма-босқич (ҳар чоракда, ярим йилда бир маротаба).
Полис қиймати қуйидаги омилларга боғлиқ:
  • Автомобилнинг қиймати;
  • Бошқарувга рухсат этилган ҳайдовчиининг автомобилни бошқариш стажи;
  • Танланган суғурта калтисликлари ;
  • Транспорт воситаларининг сони;
  • Автомобилни сақлаш ва хавфсизлик шароитлари;
  • Автомобилнинг хусусияти ва нима мақсадда фойдаланилиши;
  • Франшизанинг қўлланилиши;
  • Географик ҳудуд қўлами.
Суғурта ходисаси юзага келганда ИНГО-УЗБЕКИСТАН сизга зарарни қоплашнинг иккита шаклини тақдим этади:
  • Компания уз ҳисобидан техник хизмат кўрсатиш станциясида таъмир-тиклаш ишларини амалга ошириш йўли билан зарар кўрган транспорт воситасини тиклаш;
  • Суғурта қилинган шахснинг банкдаги ҳисоб рақамига баҳолаш ташкилотининг хулосаси/ҳисоботи асосида суғурта тўловини ўтказиш.
Нима учун сизга биз билан ишлаш ёқади:
  • Алоҳида ёндашув;
  • Масалангизни бир зумда ҳал қилиш;
  • Ҳужжатлар расмийлаштирувининг оддийлиги;
  • Расмий дилерларда ва бошқа техник марказларда автомобилингизни сифатли таъмирлаш;
  • Агар ИНГО-УЗБЕКИСТАН компанияси полисининг амал қилиш даврида суғурта ҳодисаси руй бермаган бўлса, шартнома муддатини узайтириш вақтида чегиримлар тизимидан фойдаланиш;
  • Суғурта ходисасини куриб чикиш жараёнида сугурта копламасини тўлаш учун керакли ҳужжатларни йиғишда кўмаклашиш;
  • Ваколатли органлар (ЙХҲБ, суд ва бошқалар)да юзага келган ҳолатларни кўриб чиқиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида Компания вакилининг бевосита иштироки;
  • Асосий ва қўшимча хизматларни танлаш;
  • Турли () тарифлар;
  • Суғурта ҳодисаларини тезда кўриб чиқиш ва тез вакт ичида тўловни амалга ошириш;
  • Сифатли хизмат кўрсатиш;
  • Шартнома тузиладиган вақтда сугурта копламасини шаклини танлаш (автомобиль таъмири ёки пулини тўлаш);
  • Агар зарар миқдори автомобиль қийматининг 3 фоизидан ошмаса, ДАН (ЙХҲБ) га маълумотнома тақдим этиш мажбурий эмас, суғурта ҳолати учинчи шахслар иштирокида содир бўлиши бундан мустасно.
Нимадан суғурта қилиш мумкин?
Зарар – қуйидагилар оқибатида транспорт воситаси/қўшимча жиҳозларга зарар етиши ёки йук булиб кетиши:
  • Йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ);
  • Ёнғин ёки портлаш;
  • Табиий офат;
  • Учинчи шахсларнинг қонунга ҳилоф ҳаракатлари (шунингдек Шартноманинг томонлари ҳисобланмаган шахсларнинг ноқонуний, қоидаги зид/қонунга зид ҳаракатлари оқибатида, транспорт воситаси ёки унинг алоҳида қисмларини ёқиб юбориш, бузиш, ишдан чиқариш, ўғирлаш оқибатида суғурта қилинган транспорт воситасининг ишдан чиқиши ёки зарар кўриши;
  • жисмларнинг тушиши;
Хизматлар мажмуаси қуйидаги калтисликларни ўз ичига олади:
  • ЙТҲ;
  • ёнғин, портлаш;
  • нарсаларнинг урилиши/тушиши;
  • сув тошқини, бўрон, довул, жала, дўл, кучли қор ёғиши, ўпирилиш, кўчиш, сел, яшин уриши, зилзила;
  • транспорт воситасига нисбатан учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари;
  • транспорт воситасининг ўғирланиши.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига биноан ФЖМСҚ (Фуқаролик жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш) полиси бўйича суғурта тўловининг максимал миқдори чегараланган – ушбу миқдор 3000 АҚШ доллари эквивалентига тенг. Афсуски, ушбу миқдордан ошадиган зарар етказадиган ЙТҲ кам учрайдиган ҳолат эмас. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ЙТҲ сабабчиси етишмаган суммани уз хисобидан тўлаши шарт. Автомобиль эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги ихтиёрий суғурта килиш бу каби ҳаражатларнинг олдини олиш имконини беради.
Транспорт воситасини эксплуатация қилиш даврида учинчи шахснинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига етказилган зарар натижасида юзага келган ҳаражатларни Компания қоплайди.
Сугурталанган транспорт воситасининг хайдовчи ва йуловчиларининг хаётига, соглигига ЙТХ асоратидан зарар етишидан сугурта копламаси.

Қўшимча жиҳозларни суғурта қилиш

Қўшимча жиҳозлар – автомобилнинг завод (йугунлигига) комплектациясига кирмайдиган, транспорт воситасига доимий тарзда маҳкамланган механизмлар, қурилмалар, мосламалар ва бошқа жиҳозлар.

Террористик ҳаракат оқибатида юзага келган зарарни қоплаш

Террористик ҳаракатнатижасида суғурта қилинган транспорт воситасининг йук булиб кетиши ёки зарар кўриши оқибатида юзага келган зарарни қоплаш.

ЙТҲда юзага келадиган тиббий ҳаражатларни қоплаш

Суғурта қилинган транспорт воситасида юзага келган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли суғурта қилинган шахслар (йўловчилар ва ҳайдовчи)га шошилинч тиббий хизмати курсатиш билан боглик харажатларни коплаш.

Сақлаш ва транспортда ташиш ҳаражатларини қоплаш

Йўл-трансплорт ҳодисаси, ёнғин, портлаш, предметларга урилиш, табиий офатлар натижасида зарар кўрган суғурта қилинган транспорт воситаларини сақлаш ва транспортда ташиш билан боғлиқ мақсадга мувофиқ бўлган ва керакли ҳаражатларни қоплаш. Зарар кўрган транспорт воситасини сақлаш ва транспортда ташиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилади.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?