Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

«ИНГО» халқаро суғурта гуруҳи

«ИНГО» халқаро суғурта гуруҳи, юридик шахс эмас ва компанияларнинг суғурта иттифоқини ифодалайди, суғурта хизматларига бўлган жамоат эҳтиёжини тўлароқ ва ҳар томонлама қондириш мақсадида Гуруҳ аъзолари манфаатлари бўлган давлат ва ҳудудларда суғурта ишини ривожлантириш ва иштирокчиларнинг позициясини мустақҳкамлашни ўз фаолиятининг асосий мақсади деб ҳисоблайди.
«ИНГО» гуруҳи бу:
  • Гуруҳнинг қайта суғурта қудратидан ва Ғарбдаги қайта суғурта бозорларида Ингосстрахнинг ўрнатган алоқаларидан фойдаланиш йўли билан суғурта ҳолати юзага келганда мижозлар олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришнинг абсолют кафолати;
  • суғуртанинг илғор технологиялари;
  • ходимларнинг юқори даражадаги профессионализми;
  • ер шарининг деярли истаган нуқтасида жағон стандартлари даражасида Мижозларга суғурта хизматларини кўрсатиш имконияти.
2002 йил 18 ноябрда «Ингоccтpax» суғурта компаниясида 1997 йилда ташкил этилган «ИНГОCCТPAX» Трансмиллий гуруҳи (ТМГ) ичидаги муносабатларни тартибга солувчи янги битим имзоланди. ИНГОCCТPAX Гуруҳи «Ингоccтpax» ОТСҲЖ капитали иштирокида компанияларни бирлаштиради. Ҳозирги вақтда Гуруҳ таркибига Россиядаги қуйидаги компаниялар ва шўъба компаниялар киради:
1. ОСАЖ «Ингоccтpax» (Роccия) (http://ingos.ru/ru/),
2. ЁСАЖ «БелИнгоcтpax» (Белaрус Республикаси) (http://www.belingo.by),
5. САЖ «Кыргызинстpax» (Кыргызстон Рecпубликaси) (http://www.ingo.kg),
6. ЁСАЖ «ИНГО Армения» (Арманистон) (http://www.ingoarmenia.am),
7. ЁАЖ «АСК ИНГО Украина» (Украина) (http://www.ingo.com.ua),
8. АСК «ИНГО Украина ЖИЗНЬ» (Украина);

ва Россиядаги шўба корхоналари:

1. МЧЖ «СК «Ингосстрах-М» (ingos-m@ingos.ru),

2. МЧЖ «СК «Ингосстрах- Жизнь»,

3. ЁАЖ «ИнВест-Полис»,

4. МЧЖ «ТИМ Ассистанс»  (http://www.timassist.ru),

5. ОАЖ «ЧСК»  (http://www.chsk.ru/index.php),

6. МЧЖ «ЛМС клиникаси» (http://www.7828882.ru),

7. ОАЖ Управляющая компания «Ингосстрах-Инвестиции»  (http://www.ingosinvest.ru),

9. МЧЖ «Ингосстрах ОНДД Кредитное страхование».

Мазкур битимнинг мазмуни суғурта фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари қисми бўйича Гуруҳ аъзолари интеграциясини чукурлаштиришдан иборат. Пировардида битимнинг мақсади истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва ТМГ аъзо-компаниялари ишининг маҳсулдорлигини оширишдир.
Битим доирасида ТМГ аъзолари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар:
  • ўзаро келишилган суғурта ва қайта суғурта сисатини ишлаб чиқиш ва олиб бориш;
  • миллий ва жаҳон суғурта бозорларида “ИНГОССТРАХ” ТМГ аъзолари фаолияти кўламини кенгайтириш;
  • ихтисослик ўзини оқлайдиган алоҳида тармоқ, суғурта тури ёки истеъмолчилар гуруҳи бўйича ТМГ аъзоларини ихтисослаштириш имкониятларини қидириш;
  • суғуртанинг технологик жараёнларини унификация қилиш ва интеграциялаш бўйича биргаликда иш олиб бориш;
  • кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифатининг ягона стандартларини шакллантириш;
  • мавжуд бўлган суғурта маҳсулотларини сотиш усуллари ва йўлларини такомиллаштириш;
  • биргаликда янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни илгари суриш ишларини амалга ошириш;
  • Гуруҳ доирасида қайта суғуртавий ҳимоя тизимини такомиллаштириш;
  • аъзо-компаниялар мижозлар базасини кенгайтириш ва йирик корпоратив мижозларни суғурта қилишга жалб қилиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
  • келишилган инвестицион сиёсатни олиб бориш, қўшма инвестицион ва бошқа молиявий лойиҳаларни амалга ошириш;
  • реклама ва маркетинг сиёсатини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш.
Гуруҳ аъзо-компанияларининг ишончи комилки, чуқур интеграция истеъмолчиларга тақдим этилаётган хизматлари сифатини ошириш, миллий суғурта бозорларида муваффақиятли рақобат қилиш, суғурта ва шу каби операцияларнинг самарадорлигини ошириш имконини беради.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?