Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Суғурта агенти касби

Идеал иш қандай бўлиши лозим?
Биринчи навбатда у қизиқ бўлиши, юқори даромад келтириши ва кўп вақт олмаслиги лозим.
Ушбу дақиқада миллионлаб одамлар айнан шундай ишни қидирмоқдалар, резюмелар юбормоқдалар, суҳбатга келмоқдалар.
Сиз талабасиз, кундузги бўлимда ўқийсиз ва тезда ота-онангиздан моддий жиҳатдан мустақил бўлиш учун ишлаб пул топиш йўлларини қидирмоқдасиз?
Балки фарзандингиз улғайгандир, сизда ўз карьерангиз билан шуғулланиш учун вақт топилди, ва сиз тез-тез бўш иш жойлари сайтига кирадиган бўлиб қолгандирсиз?
Сизга ўз ишингиз ёқади, лекин сиз қўшимча ойлик маош олишни истарсиз?
Ёки ота-онангиз, нафақага чиқсада, фаол ижтимоий ҳаётни давом эттиришни истар ва қўшимча вазифадаги ишларни қидираётгандир?
Сизни қўшимча ишни ёки янги даромад манбаини қидиришга нима мажбур қилганлигини биз биламиз. Ҳотиржам бўлинг, сиз суғурта агенти бўлиш ҳақидаги қарорни қабул қилганингиздан сўнг, сизда ўз муваффақият тарихи бошланади!
Суғурта компаниясидаги иш – бу сизнинг истагингиз ва имкониятингиз билан чегараланган бўш вақтингиздаги иш ва чекланмаган қўшимча иш ҳақи.
Нима учун суғурта?
Сиз ўз карьерангизни суғуртада бошлашга қарор қилдингизми?
Ажойиб танлов! Чунки суғурта агенти бўлиб ишлаганда сиз нафақат энг динамик ривожланаётган иқтисодиёт тармоғининг бирига қўшиласиз, балки одамларга келажакка ишончни берасиз.
Нима учун суғурта агенти?
Одамларнинг фаровонлиги доимо ўсиб боради, одамлар тез-тез хорижга дам олиш учун чиқади, автомобил сотиб олади, ипотека кредитларини расмийлаштиради. Барча эришилган нарсаларни сақлаб қолиш учун одамлар молиявий кафолатларни олиш учун суғурта компанияларига мурожаат қилишади. Бир қатор дунё тадқиқотларига асосан, аҳолининг деярли 60% суғуртага ойлик даромадининг тахминан 10% ни сарфлайди ва 80%дан ортиқ мижозлар суғурта полисларини агентлар орқали сотиб олади.
Истеъмолчи барча суғурта масалалари шахсан суғурта вакили томонидан ҳал қилинишини ҳоҳлайди. Шундай қилиб, суғурта агенти, бир томондан, суғуртачининг расмий вакили, иккинчи томондан эса – мижознинг ишончи ва талабларининг ифодачиси ҳисобланади.
Нимадан бошлаш керак?
Ўз телефон дафтарчангизни олинг. Ўз дўстларингиз ва танишларингизга телефон қилинг. Қариндошингиз автомобиль сотиб олдими, қўшнингиз хорижга дам олиш учун кетаяптими, дўстларингиз эса ипотека кредитини олаяптими? Яқин одамларингиз сизнинг биринчи мижозларингиз бўлсин! Сиз уларнинг оилавий суғуртачиси айланинг.

Суғурта агенти касби

Бугунги кунда суғурта агенти – бу нафақат полислар сотувчиси. Бу турли касб эгаларининг психологияси, ижтимоий аҳволи, миллати ҳақида барча нарсаларни биладиган одам. Замонавий мижоз қачон уни қизиқтира олишингизни кутади. Бу ерда агентларга суғурта бу “ишончли” эртанинг кафолати эканлигига биринчи бўлиб ишонтиришга улгурадиган ўзининг барча жозибасини ишга солишга тўғри келади.
Суғурта агентининг ишида қандай хусусиятлар бўлиши лозим?
Сизнинг асосий ишингиз – одамлар билан ишлаш, шунинг учун муҳими – ҳар бир одамга алоҳида ёндошув топиш. Бўлиши мумкинки, мижоз суғуртанинг у ёки бу тури бўйича етарли маълумотга эга эмас, шунинг учун тез-тез барча икир-чикиригача тушунтириб беришга тўғри келади. Ҳамманинг ҳам “суғурта” нима эканлигини аниқ тасаввур қила олмаганлиги сабабли тушунмовчиликлар юзага келади. Суғурта агенти суғурта предмети, барча суғурта турларининг қоидалари ва шартларини яхши билиши, асосий иқтисодий ҳуқуқий билимларга эга бўлиши, ҳисоб-китоб ҳужжатларини юритишни билиши лозим. Сўнгги пайтларда жуда кўплаб суғурта агентлари пайдо бўлганлиги сабабли, мижозлар қидиришда қийинчиликлар юзага келади. Суғурта полисини сотиш бозорида жуда катта рақобат мавжуд. Бу касбнинг яна бир ўзига хослигидир. Ҳар бир ходим ўзининг шахсий мижозлар базасини ишлаб чиқиши лозим. Қанчалик кўп мижоз бўлса, шунча кўп пул ишлайсиз.
Инсон қандай шахсий сифатларга эга бўлиши лозим?
Биринчидан, мулоқотга кириша оладиган ва ишга ижобий ёндошадиган. Лекин асосийси – бу ҳоҳиш-истак. Ишлаш истаги ва бунинг натижасида пул топиш. Хотирада тутиш керакки, агент нафақат тайёр суғуртани сотади, балки керакли ҳужжатларни тўғри расмийлаштиради. Бу ҳам маълум билимларни талаб қилади. Барча одамлар ҳар ҳил бўлганлиги сабабли, ҳар қандай ҳолатларга тайёр бўлиш лозим. Ҳеч қачон мижоз билан учрашувга кечикмаслик керак. Суғуртачи ўзини тутиб олган, тартибли бўлиши, ишонтира олиши лозим. Умуман олганда, мослашиш ва касбнинг спецификасини тушуниш учун бир йил ишлаш етарлидир.
Суғурта агентида қандай қийинчиликлар юзага келиши мумкин?
Мижоз уйига ёки иш жойига келишини илтимос қилиши мумкин. Унга ёқиш учун айрим ҳолларда, ҳаттоки ўзингизга зиён етсада, Суғурталанган шахсга тўлиғича мослашиш керак бўлади. Кўп ҳолларда суғурта агентларда эркин график бўлади. Эҳтимол, айнан шу кўп одамларни ушбу касбга жалб этади. Улар асосий иш ва суғурта агентини бирга олиб бориш мумкин деб ўйлайди, лекин бу унчалик тўғри эмас. Бу бизнесда яхшигина даромад олиш учун унга тўлиғича ўзини бағишлаш керак. Суғурта агентини оёқлари боқади!

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?