Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Т

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

ТААЛУҚЛИ ШАХСЛАР
Суғуртачи билан ўзага хос муносабатда бўлган жисмоний ёки юридик шахслар, айнан:
  • Суғуртачининг (қайта суғурта қилувчининг) Кузатув кенгаши ёки суғуртачининг (қайта суғурта қилувчининг) бошқа ваколатли органи таркибига кирувчи ҳар қандай шахс, ҳамда уларнинг яқин қариндошлари;
  • Суғуртачи (қайта суғурта қилувчи) устав капиталининг 20%дан ортиқ удушига эга ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, ёки ушбу юридик шахснинг рахбарларидан ёки йирик акционерларидан (таъсисчиларидан) бири,
  • Шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;
  • Юридик шахслар ва унинг қонунчиликка биноан суғуртачининг (қайта суғурта қилувчининг) фаолиятини назорат қилувчи бошқарувчилари;
  • Мазкур суғуртачига (қайта суғурта қилувчига) нисбатан устав капиталининг 20%дан ортиқ миқдорига эга юридик шахслар, шунингдек зикр этилган юридик шахсларнинг амалдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошлари.
Юқорида зикр этилган шахсларнинг бири билан боғлиқ шахс, уларнинг ҳар бир билан боғлиқ шахс деб тан олинади (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).
ТАБИИЙ ОФАТ 
Табиий ҳодисанинг ТВга ташқи таъсири: дўл, зилзила, тўфон, довул, бўрон, тошқин, қуюн.
ТАНАЗЗУЛ (РЕГРЕСС)
Суғуртачининг етказилган зарар учун компенсация олиш мақсадида суғурта ҳолати юзага келишида айбдор суғурта субъектига/учинчи томонга амалда тўланган сумма доирасидаги зарарни қоплаш/даъвони илгари суриш ҳуқуқи.
ТАНТЬЕМА
Фойдадан олинадиган комиссион тўлов. Тантьема Қайта суғурта қилувчи иштирок этадиган қайта суғурта шартномасидан олинган соф фойда суммасидан ҳар йили муайян фоиз ҳисобидан тўланади.
ТАРИФ БОШҚАРУВИ
Суғурта шартномасини тузишда суғуртачи томонидан фойдаланиладиган тарифларни баён қилиш тизими.
ТАРИФ СТАВКАСИ
Суғуртадаги хатарли ҳолат нархи. Муайян вақт оралиғи мобайнида (суғурта муддати) суғурта суммасидан абсолют пулда ифодаланган, фоиз ёки промиллдаги брутто-ставка. Брутто-ставка — бу актуарда ҳисобланган нетто-ставка плюс юклама. Нетто-ставка суғурта жамғармасидан олинадиган тўлов ҳаражатларини акс эттиради; юклама – суғуртачининг ишни олиб бориш, суғурта агентлари ёки брокерларининг  воситачилик  хизматлари тўлови учун ҳаражат ва бошқа ҳаражатлар, шунингдек суғуртани ўтказишдан тушадиган киритилган фойда.
ТАРТИБГА СОЛИНМАГАН ДАЪВО 
Суғурта ҳолати юзага келиши, ҳисобот санасида бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган суғуртачининг мажбуриятлари натижасида келиб чиққан муайян зарарлар (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
ТАСОДИЙ ҲОДИСАЛАРДАН СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Анъанавий равишда (ҳаётни суғурта қилиш ва соғлиқни суғурта қилишдан ташқари) транспорт воситалари эгаларининг фуқаровий жавобгарлигини суғурта қилиш, иш берувчилар жавобгарлиги, профессионал жавобгарлик, хато ва камчиликлардан суғурта қилиш, ойнани суғурта қилиш, зўравонлик билан кириш, ўғирлик ва фалсификация (сохталаштириш)дан суғурта қилиш, авиация соҳасидаги суғурта, шунингдек ишчиларга компенсация тўлашни таъминлайдиган суғуртага таалуқли бўлган умумий суғурта. Тасодифий ҳодисалардан суғурта қилиш – суғурта субъектининг эътиборсиз ҳаракатлари туфайли учинчи шахсларга етказилган зарар ёки баданнинг шикастланиши билан боғлиқ зарар учун бадал тўлаш.
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ СОҲАДАГИ ХАТАРЛИ ҲОЛАТЛАРДАН СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Халқаро ҳамкорликни у ёки бу шакллари маҳаллий ва хорижий иштирокчиларининг манфаатлари ҳимоясини  таъминловчи суғурта турлари комплекси. Экспорт-импорт юклари, уларни ташийдиган транспорт воситалари (кемалар, самолетлар, автотранспорт ва шу кабилар),   қуилиш-монтаж ишларидаги хавфлар, экспорт кредитлари, Ўзбекистонда ва чет элда хорижий фирма, корхоналар билан биргаликда ўтказиладиган халқаро савдо-саноат ва бошқа кўргазмалар, мамлакатимиз ҳудудидаги хорижий компаниялар  (филиаллар) ва бошқа мамлакатларда ишлаётган ташкилотлар (ваколатхоналар) мулки суғуртаси, иқтисодий ҳамкорликдаги хорижий иштирокчилар фуқаровий жаавобгарлиги суғуртаси ва суғуртанинг бошқа турларини ўз ичига олади. Тегишли шартномаларнинг мазмунига кўра суғурта ҳаражатларини томонлардан бири қоплаши мумкин, у ўз манфаатлари ва маҳаллий суғурта ташкилотлари манфаатларига эътибор қилган ҳолда суғурта компанияси ва суғурта шартларини танлайди.
ТЕРРОРИЗМ
шахс ёки мулк учун хавф туғдирувчи зўравонлик, куч ишлатиш ва бошқа ҳаракатлар ёки халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, суверинитет ва ҳудудий даҳлсизликни бузиш, давлат хавфсизлигига путур етказиш, уруш, қуролли тўқнашувни провокация қилиш,  ижтимоий-сиёсий аҳволни изидан чиқариш, зўравонлик билан қўрқитишга давлат органи, халқаро ташкилот, уларнинг амалдор шахслари, жисмоний ёки юридик шахсларни уларни амалга оширишга ёки булардан ўзини тийишга мажбур қилиш учун таҳдид солиш, шу билан бирга террористик ташкилотларнингмавжуд бўлиши, иш олиб бориши ва молиялаштиришни таъминлашга қаратилган   фаолият, террористик ҳаракатларни тайёрлаш ва амалга ошириш, террористик ташкилотлар ёки террористик фаолиятни амалга оширишга ёрдам бераётган ёки уларда иштирок этаётган шахсларга ҳар қандай бевосита ёки билвосита воситалар, манбалар, бошқа хизматларни кўрсатиш ёки йиғиш (Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексидан кўчирма).
ТЕХНИК ЗАҲИРАЛАР
Ҳисобот санаси ҳолатига кўра алоҳида суғурта шартномаси ва/ёки тўлиқ суғурта портфелида ҳисобланган суғурта тўловлари бўйича суғуртачининг молиявий мажбуриятларини бажариш учун керакли маблағлар суммаси (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачининг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ ТЎЛИҚ ФАКТИК ЁКИ КОНСТРУКТИВ ИШДАН ЧИҚИШИ 
Транспорт воситасининг тўлиқ фактик ёки конструктив ишдан чиқиши ТВни тиклаш нархи (суғурта шартномасига биноан тўланадиган ҳаражатлар ҳам киради) ТВ суғурта қийматинниг 75%га тенг ёки ундан ортиқ  бўлган ҳолларда қайд қилинади. Суғурта бадали миқдори суғурта шартномаси тузилган санадаги ТВнинг ҳақиқий қийматидан ошмаслиги ва Суғуртачи томонидан суғурта шартномаси шартларига биноан белгиланади.
ТУГАЛЛАНМАГАН ЗАРАР 
Суғурта субъекти томонидан суғуртачига маълум қилинган, лекин ҳали тўланмаган суғурта қилинган хатарли ҳолат бўйича зарар. Агар маълум зарарлар ҳисобот даври сўнггигача тўланмаган бўлса, суғуртачи бундай зарарларнинг умумий суммаси бўйича заҳира ташкил қилади.
ТЎЛОВ
Суғурта тўлови деганда суғурта шартномасида белгиланган тартиб ва муддатларда суғурта субъекти (манфаатдор шахс) суғуртачига тўлаши лозим бўлган суғурта тўлови тушунилади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексидан кўчирма).
ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ МАРЖАСИ 
Суғуртачи (қайта суғурта қилувчи) активлари билан улар қабул қилган суғуртавий мажбуриятлар нисбати (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).

ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ НОРМАТИВЛАР
Қуйидагилардан иборат:

  • Тўлов қобилияти маржасининг етарлилик нормативи;
  • Алоҳида хатарли ҳолатлар бўйича суғуртачи (қайта суғурта қилувчи) мажбуриятининг энг катта ҳажми;
  • Суғуртачи (қайта суғурта қилувчи) мажбуриятларининг  энг катта умумий ҳажми (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?